Поиск
RUUZ

Общество

"Янги Ўзбекистон" массивларида бирорта уй топширилмаганлиги сабаб айрим мутасаддиларга ҳайфсан берилди

Хусусан, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилоятларида янги уйларни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётганлиги танқид қилинди.

238views0replies
0

president.uz

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
2022 йилда 31 та "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш дастури бошланган эди.
Йиғилишда бу борадаги ишлар Андижон ва Хоразмда яхши кетаётгани таъкидланиб, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарёдаги массивларда ҳокимларнинг эътиборсизлиги оқибатида бирорта уй фойдаланишга топширилмагани қаттиқ танқид қилинди.
"Янги Ўзбекистон" массивлари бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди ва вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.
Умуман, 2023 йилда янги уй-жой қуриш ҳажмини 1,5 бараварга ошириб, 90 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
238views0replies
0

Комментарии