Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ИИВ ходимини ўлдириб, жасадини ёқиб юборган 3 эркакка жазо тайинланди — видео

Улар вазирлик ходимидан катта миқдорда қарзи борлиги сабаб уни ўлдиришган.

781views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ҳодиса 2022 йилнинг сентябрь ойида содир бўлган. Судланувчилардан бири вазирлик ходимини бўғиб ўлдирган. Шундан сўнг, унинг шериги бу жиноятни яшириш мақсадида мурдани ёқиб юборган.
Марҳумнинг опаси айтишича, судланувчилардан бири марҳумдан катта миқдорда қарз бўлиб қолган. Қарзни бермаслик мақсадида шериклари билан ходимни алдов йўли билан машинасига ўтқазиб, бўғиб ўлдирган. Кейин, жасадни ёқиб, каналга ташлаб юборишган.
"Укам уч кун деганда топилди. Судьялардан адолатли ҳукм сўраб қоламан", - дейди марҳумнинг опаси.
"Бу ҳолат тўсатдан содир бўлди. Билмай қолдим. У пайт ўзимда эмас эдим. Ўзимни ўзим бошқаролмадим", - дейди марҳумни ўлдирган эркак.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 1986, 1987 ва 1984 йилларда туғилган судланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилди. Унга кўра, 1984 (ўта хавфли рецидивист деб топилди) ва 1986 йилда туғилган судланувчилар 24 йилга, 1987 йилда туғилгани эса 23 йилга озодликдан махрум қилинди.
781views0replies
0

Комментарии