Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтда қурилаётган, гўёки устунлари қийшиқ бўлган бино бўйича Қурилиш вазирлиги изоҳ берди

Видеода қурилаётган бинонинг юқори қаватларида қийшиқ темир-бетон устунлар ўрнатилгани акс этган.

987views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Халқлар дўстлиги санъат саройи яқинида қурилаётган бинонинг тепа қисми қийшиқ қурилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу видео юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
«Ушбу объект замонавий архитектура намунаси сифатида ўзига хос дизайн асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, бу бино конструктив элементларида камчиликлар борлигини англатмайди. Қурилиш ишлари белгиланган талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилмоқда», — дейилади вазирлик муносабатида.
Хусусан:
• тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларининг КЖ (темир-бетон конструкциялар) бўлимининг ечимларига асосан 23-қаватдан 26-қаватгача К-4 ва К-5 қуйма темир-бетон устунлар эгилган ҳолда лойиҳалаштирилган ҳамда бу қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан бажарилган;
• ишчи лойиҳа ҳужжатлари «МБ СТУДИО» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилганидан сўнг «Зилзилабардош қурилишнинг илмий-тадқиқот ва лойиҳа маркази антисеисмиc» МЧЖ томонидан ушбу ҳудуд сейсмикасига ёндашган ҳолда текширилган ва 2021 йил 16 мартда бу борада ҳам ижобий хулоса олинган.
987views0replies
0

Комментарии