Поиск
RUUZ

Общество

Бошқа қизларга қўшмасдан, овқат бермаслик билан жазоларди — мансабдорлар билан жинсий алоқа қилган қиз

Хоразмдаги оилавий меҳрибонлик уйида мансабдорлар билан жинсий алоқада бўлган қизлардан бири ҳодиса аслида қандай бўлганини айтиб берди.

1713views0replies
0

Видеодан кадр / effect.uz

Аввалроқ, Хоразмда оилавий меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар икки давлат мансабдорлари билан жинсий алоқада бўлгани ҳақида хабар берилганди. Хабарларда қизларнинг ўзи жинсий алоқада бўлишга рози бўлгани ҳам айтилади. Ижтимоий тармоқда мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга айланганидан сўнг, жабрланган қизлардан бири воқеа ҳақида интервью берди.
Қизнинг айтишича, интернетда қизларнинг ўзлари рози бўлгани ҳақида тарқалган хабар асоссиз. Жинсий алоқада бўлишга меҳрибонлик уйи мудираси мажбурлаган.
"Биздан ўзини ишларини битириш учун фойдаланган (меҳрибонлик уйи мудираси — таҳрир). Бизга хайрия сифатида кроссовка олиб берамиз, деб бозорга бориб, 250 минг сўмга 2 дона кроссовка олиб берган. Шуни эвазига жинсий алоқада бўласан деб мажбурлаган", - дейди жабрланган қизлардан бири.
Унинг айтишича, у қаршилик қилган вақтида уни бошқа қизларга қўшмасдан овқат бермаслик билан жазолаган.
"Бировга айтсанг ҳеч нарсани исботлай олмайсан. Орқамда кучли одамлар бор, дейишарди. Мактабимиз директоридан ёрдам сўраганмиз, Ички ишлар ходимлари орқали нажот топдик.
Тергов бўлди. Тергов жараёнида ҳамма нарса юзлаштирилди. Лекин у тан олмади. Мен кроссовка олиб бермаганман, бу қизларнинг ахлоқи ўзи бузуқ, деди. Агар бизнинг ахлоқимиз бузуқ бўлса, у ерга ахлоқимизни тўғрилаш учун борганмиз. У бўлса, қайтанга ахлоқимизни бузиб ташлади. Мудирамиз бизнинг ҳаётимизни барбод қилди.
Бизга интервью берманглар, агар интервью берсангиз, ўзларингиз шарманда бўласиз деб айтишди. Лекин интернетда ҳамма қизларнинг ўзлари рози бўлган экан дейишмоқда. Биз бу ишларга рози бўлмаганмиз, бўлмаса мурожаат қилмаган бўлардик. Адолатли ҳукм бўлишини истаймиз", - дейди қиз.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янгиариқ тумани ФВБ бошлиғига нисбатан 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Мудирага нисбатан эса 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
1713views0replies
0

Комментарии