Поиск
RUUZ

Криминал

Навоийдаги газ тақсимлаш станцияси давлатга 14,1 млрд сўмлик зарар етказди

Ушбу саноат коллектори 3 та заправка ва иссиқхонага табиий газ етказиб берган.

205views0replies
0

t.me/uzngiuz

Газ тақсимлаш станциясидаги ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиши натижасида давлат манфаатларига зарар етказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг март ойида Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Маликобод” МФЙ ҳудудида жойлашган Когон магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли "Хўжа-Ҳасан" газ тақсимлаш станцияси саноат коллекторига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 14,1 млрд сўмни ташкил этган.
Маълумот учун, ушбу саноат коллектори орқали тадбиркорлик субъектларига қарашли 3 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ва 3 та иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб берилади.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
205views0replies
0

Комментарии