Поиск
RUUZ

Назначения

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

У 2022 йилнинг декабрь ойида Хоразм вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.

132views0replies
0

president.uz

Бугун, 31 март куни Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Раҳимов Жўрабек Раҳимович номзодини тавсия этди.
Номзод вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, энергетика қувватларини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режаларини тақдимот қилди.
Сўнг, Хоразм вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Раҳимов 2022 йилнинг декабрь ойида Хоразм вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
132views0replies
0

Комментарии