Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда аёл оилавий можаро сабаб қўлини кесиб, тез ёрдам ходимларига қаршилик кўрсатди

Шифохонага олиб кетилаётган аёл тез ёрдам машинаси салонидаги махсус тиббий жиҳозларни тепиб синдирган.

1121views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида йўл қатнов қисмида аёл киши унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 29 март куни тахминан соат 18:00 атрофида, оилавий можаро сабабли ўзининг қўлини кесган 1987 йилда туғилган Т.Т.(аёл) тез тиббий ёрдам автомашинасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб кетилаётган вақтда, Бектемир тумани, Хусайн Байқаро кўчасида тиббиёт ходимларига қаршилик кўрсатиб, тез ёрдам машинаси салонидаги махсус жиҳозларни тепиб синдирган.
Ҳайдовчи фуқарони тинчлантириш мақсадида, автомашинани тўхтатган вақтда аёл ёнидаги турмуш ўртоғи ва тиббиёт ходимларининг гапига қарамасдан, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган. 
Жанжал кўтарган аёл транспорт воситалари ҳаракатланиши учун хавфли ҳолатни юзага келтириб, жамоат тартибини бузган ҳамда унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилган. 
Ҳодиса жойига етиб келган ИИО ходимларининг аралашуви билан Т.Т. тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.
1121views0replies
0

Комментарии