Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонадаги аттракциондан вояга етмаган қизнинг қулаши акс этган кадр эълон қилинди — видео

Жабрланувчи аттракцион ҳаракатланаётган вақтда хавфсизлик занжирини ўз қўли билан бўшатгани кузатув камерасига тушиб қолган. Қўлбола усулда ясалган аттракцион эгаси томонидан ҳам қоидабузарликлар қайд этилган.

1073views0replies
0

UzNews.uz

Фарғонада 2005 йилда туғилган вояга етмаган қиз Риштон туман марказий истироҳат боғидаги аттракциондан тушиб кетиб, жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси муносабат билдирди.
Аниқланишича, Фарғона вилояти Риштон тумани «Ар-Рошидоний» маданият ва истироҳат боғида жойлашган тадбиркор И.Т.га қарашли «Қароқчилар кемаси» аттракционида жорий йилнинг 23 март куни соат 14:26 атрофида 17 ёшли фуқаро Н.О. аттракционнинг маҳкамланган ҳимоя занжирини ўз қўли билан бўшатиб юбориши сабабли аттракциондан ерга қулаб тушиши натижасида бахтсиз ҳодиса содир бўлган (камера тасвиридан олинган маълумотга кўра).
Қиз оғир аҳволда туман шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
Инспекция ходимлари томонидан ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида «Қароқчилар кемаси» аттракциони қўлбола усулда ясалган бўлиб, 2022 йил июлда тадбиркор И.Т. томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилгани аниқланди.
Шунингдек, аттракционнинг техник паспорти мавжуд эмас, статик ва динамик синовлардан ўтказилмаган, кунлик техник назорат, аттракцион электр жиҳозларини ерга заминлаш ва изоляцияси қаршилигини ўлчаш, ишга тушириш ва созлаш ишлари бажарилмаган. Аттракционга 2022 йил август ойида мавсум учун махсус лаборатория томонидан металл конструкциясининг мустаҳкамлиги тўғрисида ижобий хулоса берилган бўлсада, шу кунгача аттракциондан тегишли рухсатнома олинмасдан фойдаланилган.
Ҳозирги вақтда фуқаро Н.О.нинг аҳволи қониқарли эканлиги маълум қилинди.
Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ўтказмоқда.
1073views0replies
0

Комментарии