Поиск
RUUZ

Общество

Хитой компаниялари Жиззахда 1000 МВтлик шамол электр станцияларини қурмоқчи

Вилоятда шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

198views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг “China Huadian Overseas Investments”, “CNEEC” (China National Electric Engineering Company) ва “SANY Renewable Energy” компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур келишув бўйича “China Huadian Overseas Investments” компанияси инвестор сифатида, “CNEEC” компанияси бош пудратчи, “SANY Renewable energy” компанияси эса шамол турбиналарини етказиб берувчи сифатида лойиҳада иштирок этади.
Компаниялар томонидан станция қуриш бўйича қурилиш майдонига чиқиб ўрганиш ишлари тез кунларда бошланади. Шунингдек, компаниялар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида келишувлар имзолашнинг тартиблари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб боришади. Ўрганишлар натижасига кўра, шамол электр станцияси қурилиши бўйича томонлар бош келишувни имзолайдилар.
Таъкидлаш керакки, мазкур меморандум доирасида Хитой компаниялари томонидан Ўзбекистонга 1 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.
Маълумот учун, “China Huadian Overseas Investments” компанияси “China Huadian Co.”нинг шуъба корхонаси ҳисобланади. “China Huadian Co.” Хитойнинг энг йирик электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлиб, 190 ГВт қувватга тенг электр станцияларга эгалик қилади. “CNEEC” компанияси электр қурилмалари ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб, ушбу компания ихтисослашган муҳандислик хизматлари пудратчиси сифатида ҳам фаолият юритади. “SANY Renewable energy” компанияси эса Хитойнинг шамол турбиналари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналаридан биридир.
198views0replies
0

Комментарии