Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 6 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка нисбатан суд жазони кучайтирди

Прокурорнинг шикоятидан кейин туман судининг ҳукми узоқроқ муддатга алмаштирилди.

470views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 47 ёшли эркак 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берган эдик. Гумонланувчи эркак ёш қизчани алдов йўли билан подъездга чақириб, унга тегажоғлик қилган.
2022 йил 22 декабрда судланувчи ЖКнингЖКнинг 25,119-моддаси 4-қисми асосида ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.
Nemolchi.uz лойиҳаси хабарига кўра, 2023 йил 9 январь куни Юнусобод тумани прокурори Азимов О.А. Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига апелляция аризаси юборган.
Олий суд Пленумининг «Зўрлаш ва жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда қондириш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига мувофиқ, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти тегишли жиноят таркибининг объектив томони сифатида назарда тутилган жинсий алоқа ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланган пайтдан, улар тугатилганлигидан ва келиб чиққан оқибатлардан қатъий назар, тамом бўлган ҳисобланади. Прокурор туман судининг ҳукмини ўзгартириб, қонун талаблари асосида жазо тайинлашни сўраган.
Жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокурорининг мазкур мурожаати асосида ушбу ишни кўриб чиқди.
Кўриб чиқиш натижасида ЖИБ Юнусобод туман судининг 2022 йил 22 декабрдаги Р.Ш.га нисбатан ҳукми бекор қилинди. Фуқаро Р. Ш. ЖКнинг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Қайд этилишича, биринчи инстанция ҳукмида айблов 25-модда жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш орқали илгари сурилган. Бироқ прокурорнинг шикоятидан сўнг, келтирилган важларга мувофиқ, апелляция суди бу суиқасд эмас, балки тугалланган жиноят, деб топиб, қонунда белгиланган тартибда жазони кучайтирган.
470views0replies
0

Комментарии