Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган фарзанди йиқилган аттракциондан фойдаланиш тақиқланди

Контехназоратнинг хабар беришича, ўтган йилнинг декабрь ойида аттракциондан фойдаланиш тақиқланган. Бироқ, унинг эгаси камчиликларни бартараф этмасдан, фойдаланишда давом этган.

226views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Бухородаги истироҳат боғида аттракционлардан бирида эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган фарзанди учаётган карусель узилиб кетгани, натижада улар жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ушбу воқеага изоҳ берди.
Маълум бўлишича, ўтган йилнинг декабрь ойида фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан "Самонийлар" истироҳат боғи ҳудудидаги аттракционларнинг хавфсизлиги ҳолати ўрганилган.
Текширув натижасида "Холиқов Шуҳрат" ЯТТга қарашли аттракцион статик ва динамик синовлардан ўтказилмагани аниқланган. Бундан ташқари, аттракцион эгаси ундан фойдаланишга рухсат олмаган, аттракциондан хавфсиз фойдаланиш учун масъул ходим тайинланмаган. Текширув ўтказган ишчи гуруҳ томонидан мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган ва аттракциондан фойдаланиш тақиқланган.
Шунга қарамасдан аттракциондан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ва жавобгар шахс томонидан кундалик техник назорат амалга оширилмагани оқибатида аттракцион ўриндиқларини тутиб турувчи металл мослама ички томонидан емирилиб кетган. Натижада, аттракцион корпусидан узилиб кетган ва бир оила (3 киши) жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан текширув олиб борилмоқда.
226views0replies
0

Комментарии