Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда хонадонда газ портлаши натижасида эр-хотин ва уларнинг икки набираси вафот этди

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

192views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани “Мадраса” маҳалласида яшаган А.Р.нинг уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлиги билан нотўғри ўт олдирганлигидан қисқа муддатли чақнаш кузатилган. Натижада, А.Р. ва унинг турмуш ўртоғи К.Ф. ҳамда 2 нафар набираси 50-60 фоиз куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
2023 йил 26 март куни К.Ф. ва иккала вояга етмаган набиралар РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этишган. Эртаси куни эса А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
192views0replies
0

Комментарии