Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда эркак машинасини 8-синф ўқувчиларига ижарага берди — видео

У Matiz'ини 60 минг сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ихтиёрига топширди.

185views0replies
0

Видеодан кадр

Андижонда вояга етмаган болаларга ўз машинасини ижарага берган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБга Андижон шаҳри 17-умумтаълим мактабидан мурожаат келиб тушган. Унда ўқувчиларнинг қоидабузарлик содир этгани ҳақида хабар берилган.
Аниқланишича, бир эркак ўзининг Matiz'ини уч нафар 8-синф ўқувчиларига соатига 60 минг сўмдан икки соатга шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун берган.
"Машинам уйда бекор турганди. Кундузи билан кира қилдим, кечки пайт газимга пул чиқиб қолар, деган мақсадда бергандим. Уларда бирор муаммо чиқиб қолса, ўзлари ҳал қилиши ҳақида келишдик. Ёнида ўтириб, ҳайдашни эплай олгани учун бердим", - дейди машинанинг эгаси.
Ҳолат бўйича Matiz автомобили эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва машина жарима майдонига жойлаштирилган.
185views0replies
0

Комментарии