Поиск
RUUZ

Общество

Асака туманининг собиқ ҳокими уй қамоғига олинди

Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

182views0replies
0

Асака туман хокимлиги

Аввалроқ, президент қарори билан Андижон вилояти Асака тумани ҳокими Мансур Алихонов ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонун бузиш ҳолатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
2022 йилнинг 27 сентябрь куни президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда Мансур Алихонов кескин танқид қилинганди.
"Асака тумани ҳокими жаноб Алихонов. Ер ажратиш масаласида 56 та қарор билан 2 минг 390 гектар ер ноқонуний ажратилган. 2021— 2022 йилларда, бир ярим йилнинг ичида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар бўйича 15 та жиноий иш қўзғатилган. Шунинг учун бугун президентимизнинг қарорлари билан сиз лавозимингиздан озод этиласиз",деган эди Сардор Умурзоқов.
Олий суд раиси матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, жорий йил 27 январда ЖИБ Пахтаобод туман судида Асака туманининг собиқ ҳокимига нисбатан ҳукм ўқилган.
Унга кўра, М.А. ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми "а" банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми "а" банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми "а", "б" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан бирга 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
182views0replies
0

Комментарии