Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода бир неча эркакка ОИВ инфекциясини юқтирган аёл ушланди

Жабрланувчилар орасида 2001, 2002 ва 2005 йилларда туғилган ёш йигитлар ҳам бўлган.

1494views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода шаҳар ИИО ФМБ тезкор қидирув ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув тадбирлари натижасида, 2002 йилда туғилган аёл, Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида 2018 йилдан буён ОИВ инвекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, бошқа шахсларга касалликни юқтириш хавфини юқтирган ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилганлигига қарамасдан бир нечта шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирган.
2019 йилнинг ёз ойидан ҳозирги кунга қадар Бухоро шаҳрининг турли манзилларида ижарада яшаб келиб, бетартиб жинсий ҳаёт кечириб, фоҳишалик билан шуғулланган аёл, ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини билиб, қасддан бир неча шахсларга юқтирган ёки уларга юқтириш хавфи остида қолдирган.
Жабрланувчилар орасида 2001, 2002 ва 2005 йилларда туғилган ёш йигитлар ҳам бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1494views0replies
0

Комментарии