• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 марта 2023

Тошкент вилоятидаги адирликларда 50 нафарга яқин дам олувчилар кучли ёмғирда қолиб кетди — видео

ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни олиб тушганлар.

511
0
Видеодан кадр

Тошкент вилоятидаги Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб пастга тушолмай қолган 50 нафарга яқин фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 март куни соат 19:30 да Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларга дам олиш мақсадида ўз автомобилларида чиққан фуқаролар кучли ёмғир ёғиши натижасида пастга тушолмаётганликларини айтиб, ФВБга мурожаат қилишган.

Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан қутқарувчилар 7 та махсус техника билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борганлар.

Амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида, қутқарувчилар томонидан дам олувчиларнинг 13 та енгил турдаги автомобиллари ҳамда 47 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб тушилган.

Юзага келган вазият оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

511
0