2022 йилнинг декабрь ойда Payme компанияси турли ижтимоий миссиялар ишга тушириладиган Payme Mahalla платформасини ишга туширди. Фойдаланувчилар ўтказма ва тўловлар орқали тўпланган баллар эвазига жамиятда турмуш фаровонлигини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Муҳим ижтимоий вазифалар учун фойдаланувчиларни бирлаштириш лойиҳанинг мақсади бўлди.
Лойиҳа доирасида аллақачон иккита муҳим миссия муваффақиятли якунланди. Биринчиси – Қорақалпоғистон мактабларини замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш. Фойдаланувчилар буни икки кун ичида уддалашди.
Иккинчи миссия эса Наманган вилоятининг олис ҳудудларидаги мактабларни замонавий техника билан жиҳозлаш эди. У 24 февраль куни ишга туширилди.
Иккинчи миссиянинг натижалари
Иккинчи миссияни амалга оширишга маиший техника ва электроника дўконларининг йирик тизимларидан бўлмиш texnomart, шунингдек, Payme Mahalla платформасидаги биринчи лойиҳани амалга оширишда ҳам иштирок этган ONA жамоат фонди кўмаклашдилар.
Янги миссия ишга тушгани тўғрисидаги эълон берилгандан сўнг уч кун ичида Наманган вилоятидаги мактаблар учун зарур 500 миллион балл тўплашга муваффақ бўлинди. Лойиҳада тахминан 6 минг нафарга яқин фойдаланувчи иштирок этди, улар 12 мингта бадални ўтказдилар. Яъни ҳар бир иштирокчи ўртача икки марта баллари билан бўлишди.
Якунда, керакли миқдорда баллар тўпланганидан сўнг, компьютерлар харид қилиниб, Наманган вилоятига жўнатилди. Payme ва texnomart фойдаланувчиларининг бефарқ қолмагани шарофати билан наманганлик мактаб ўқувчилари сифатли таълим олиш учун яна бир имкониятга эга бўлдилар.
Миссия учун ҳудуднинг олис туманларидаги 4 та мактаб танлаб олинди, у ерда тахминан 1,5 минг нафар ўқувчига 17 йил илгари ишлаб чиқарилган 15 та амалда ишламайдиган компьютер ажратилган экан. Энди эса ушбу мактабларда ўқувчилар учун IT-тўгараклар очиш режалаштирилмоқда.
Компаниянинг амалга оширилган ишларда тўхтаб қолиш нияти йўқ. Кейинги навбатда ҳамкорларнинг кўмагида фойдаланувчилар билан биргаликда жамиятда турмуш сифатини яхшилашга қаратилган янги миссиялар ҳам эълон қилинади.
«Payme Mahalla лойиҳасида биз муҳим ишларни ҳал этиш учун фойдаланувчиларимизни бирлаштирмоқчимиз. Payme Mahalla – Payme иловасидаги виртуал макон ҳисобланиб, унда ҳар бир фойдаланувчи ҳаётимизни бироз яхшироқ қилиш учун ўз ҳиссасини қўшиш мумкин.
Payme Mahalla – Payme иловаси ичидаги платформа, у ерда фойдаланувчилар ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳаларга ўз ҳиссасини қўшишлари мумкин. Бунинг учун фақат Payme People холислик дастурида тўпланган баллар билан бўлишиш кифоя».
Иккинчи миссиянинг янгиликларини ва бошқа миссиялар пайдо бўлишини компаниянинг тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб бориш мумкин.
ONA жамоат фондининг Instagram-саҳифаси: @ona_foundation
texnomart:
Реклама ҳуқуқи асосида