• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 марта 2023

Шавкат Мирзиёев ҳар йили баҳорда маҳаллаларда 1000 туп дарахт экишни таклиф қилди

“Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси доирасида 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.

289
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида ҳар бир маҳаллада 1 минг туп дарахт экишни таклиф қилди.

Давлат раҳбари йиғилишда пойтахт аҳолиси учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

"Шу мақсадда “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан "Янги Тошкент" ҳудудидан бошланади. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан 1 минг туп дарахт экилади", — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент бу ишларнинг давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида 1 мингтадан дарахт экишни таклиф этди.

289
0