• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 17 март 2023

Тошкент вилоятида майнинг фермасини ташкил қилиб, давлатга 1,5 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди

Улардан бири хорижий давлат фуқароси бўлиб, майнинг крипто-активлари қурилмаларидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

483
0
Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизматининг хабарига кўра, Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан Тошкент вилояти ДХХ бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро А.У.га тегишли "Ойбек" МФЙдаги нотурар бино кўздан кечирилганида, хорижий давлат фуқароси Й.С. ва фуқаро Б.Р. ушбу бинода 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олганлиги аниқланган. Улар электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

483
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш