Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада эркак аёлига "совға" тайёрлаганини айтиб, унга болта билан тан жароҳати етказди

Аниқланишича, бу ҳолатга эркак спиртли ичимликка ружу қўйиб, энди даволанаётганда оиласидагилар томонидан киноя гаплар айтилгани сабаб бўлган. Аввалроқ, ота ўз ўғлига ҳам пичоқ билан таҳдид қилган.

152views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, фуқаро Р.Э. спиртли ичимликка ружу қўйиб, кейин тузалиш йўлига ўтган бўлса-да, турмуш ўртоғи ва фарзандлари турли кинояли гапларни гапираверган. Бир сафар ўғлига пичоқ билан таҳдид қилгани учун ўғил ИИБга ариза билан мурожаат қилган ва судда отага нисбатан жарима жазоси тайинланган.
Сўнгра 2022 йилнинг охирларида фуқаро Р.Э. рафиқаси яна турли гапларни айтганидан ғазабланиб, унинг ҳожатхонадан чиқиб келишини пойлаб турган ва аёлига ажойиб совға тайёрлаб қўйганини айтган. Хотин қанақа совға эканини сўраганида, эркак уни ерга йиқитиб, ўша ерда турган болтанинг орқа тарафи билан аёлнинг пешонасига урган. Натижада аёл эри яна урмоқчи бўлганида ўзини ҳимоя қилган ва фарзандлари етиб келиб, болтани тортиб олган.
Суд-тиббий экспертизаси хулосасида аёлга ўрта оғир тан жароҳати етказилгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, жабрланувчига даволаниши учун қайнотаси 1,5 минг АҚШ доллари берган.
Ушбу жиноят иши ЖИБ Бешариқ туман судида кўриб чиқилди. Унга кўра, айбланувчи Р.Э. ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми "м" банди билан айбли деб топилиб, 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
152views0replies
0

Комментарии