Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўштларни Тошкентга олиб келаётган шахс қўлга олинди

Истеъмолга яроқсиз гўштлар текширувдан ўтказилиб, ёқиб юборилган.

140views0replies
0

ИИВ

ИИВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 14 март куни соат 02:20 да Кармана туманида жойлашган "Самарқанд" ЙПХ масканида "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган бухоролик 1976 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган "ГАЗ ” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган жами 1000 кг лаҳм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг 2023 йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган. Шундан сўнг, гўшт маҳсулотлари ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
140views0replies
0

Комментарии