• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 марта 2023

Сурхондарёда президент юрган "яма"ли йўлларни таъмирлаш бошланди — видео

Реконструкция қилинган йўлларнинг умумий узунлиги 111 км. Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш учун 183,8 миллион доллар йўналтирилади.

238
0
Видеодан кадр

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўзи автомобиль бошқариб, Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифатини танқид қилган эди. Мазкур йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди.

Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цемент-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.

Маълумот учун, 2022 йил 4 апрелда қабул қилинган президент қарорида Сурхондарё вилоятидаги 4Р-105 Дарбанд–Бойсун–Элбаён автомобиль йўлининг 5-70 километр қисмини ва 4Р-100 Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов автомобиль йўлининг 128-174 километр қисмини (жами 111 километр) реконструкция қилиш белгиланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 227,3 миллион доллар, шундан 183,8 миллион доллар Осиё тараққиёт банки қарз маблағи ва 43,5 миллион доллар Ўзбекистоннинг улуши ҳисобланади.

Бугунги кунда қурилиш объектида асос ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган.

238
0