Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда кепка ва жилет кийиб, видео олган вайнерлер қамалди — видео

Суд вайнерлардан бири ИИО ходимининг хизмат формасини ноқонуний кийган деб топди.

86views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ички ишлар бир фуқаро ички ишлар органларининг формасида шериги билан ишлаган видеоси тарқалди. Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур видео юзасидан ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва уни тайёрлаган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан кўриб чиқилган.
“Ўзим вайнерман, одамларга кулгили қисқа видеоларни улашиш бўйича ишлайман. Ҳозирги видеомизни ҳам Россия каналларида кўрганман ва таржима қилиб, ўзимизда чиқардим. Бундан мақсад орган ходимларининг устидан кулиш эмас, одамларга соф кулги улашиш эди”, - дейди айбланувчи.
Суд қарори билан вайнерлардан бири МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 209-1-моддаси (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан айбдор деб топилиб, унга 15 сутка, шеригига эса 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
86views0replies
0

Комментарии