Бугун, 13 март куни соат 18:00 да Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Epica, Cobalt ва Matiz русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган.
Натижада, Epica ҳамда Matiz ҳайдовчилари ва йўловчилари тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.