Поиск
RUUZ

Общество

Сенат эртага янги Конституцияни референдумга қўйиш масаласини кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 14 март куни бўлиб ўтади.

36views0replies
0

Сенат

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 2023 йил 14 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлиси Сенати биносида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ва Конституциявий суднинг 2023 йил 13 мартдаги қарорларини инобатга олиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон референдумини ўтказиш ҳақидаги масала Олий Мажлис Сенатида ҳам кўриб чиқилиши керак.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенатининг 2023 йил 14 март куни бўлиб ўтадиган ўттиз саккизинчи ялпи мажлисида ушбу масала муҳокама қилинади.
Ялпи мажлисда сенаторлар, Ҳукумат аъзолари, давлат органлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
36views0replies
0

Комментарии