Поиск
RUUZ

Политика

"Ўзбекистон ким томонда?": Шавкат Мирзиёев жавоб берди — видео

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бошқа давлатлар томонидан берилаётган "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди.

545views0replies
0

president.uz

Бугун, 13 март куни Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессиясида Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди.
"Замон жуда мураккаб, ҳозир катта-катта давлатлар айтяпти: “Ўзбекистон, сен ким томон? Бўлди энди, ёки у томонга ўтгин, ёки бу томонга ўтгин”, деяпти. Қаттиқ-қаттиқ айтиб, вакиллари ҳам келиб ҳам шунга даъват қиляпти. “Бизга керак Ўрта Осиёда Ўзбекистон, 36 млн бўлди, 3-4 йилда 40 млн бўлади, катта давлат бўлади, ким томонсан”, деяпти", - деди давлат раҳбари
Шавкат Мирзиёев бундай саволга жавоб битталигини таъкидлади:
"Саволга жавоб битта: бир томонман! Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимни манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман деб жавоб бераман"!
545views0replies
0

Комментарии