Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда 14 ёшли қизни пичоқлаб ўлдирган хавфли рецидивист 23 йилга қамалди

Ушбу қотиллик бўйича тергов давомида манзил колонияда тарбиявий ишлар бўлими туркум бошлиғи ҳам қамоққа олинган.

568views0replies
0

Видеодан кадр

2022 йилнинг 20 август куни соат 04:00 атрофида номаълум шахс Сирдарёда 14 ёшли қизни ўз уйида пичоқлаб ўлдиргани ва жиноят иши доирасида гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу қотиллик бўйича тергов давомида ўтган йилнинг ноябрь ойида манзил колониянинг тарбиявий ишлар бўлими туркум бошлиғи лавозимида ишлаган 37 ёшли ходим ҳам босқинчи рецидивистни назоратсиз қолдирганлиги, одам ўлишига сабабчи бўлганлиги учун қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судлов ҳаяти аппеляция инстанциясида судланувчининг аппеляцияси қаноатлантирилмади.
Суд ҳукмига кўра қотилликни содир этган шахс ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в,и» бандлари, ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «а,в,г» бандлари, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди ва ЖКнинг 222-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга кўра, судланувчига нисбатан 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мазкур жиноят иши бўйича иккинчи судланувчига нисбатан ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми билан ҳамда 28-моддаси орқали 164-моддаси 3-қисми «в,г» бандлари билан малакаланиб унга қонун доирасида шу моддалар билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 13 йил озодликдан маҳрум қилинди.
568views0replies
0

Комментарии