Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида яшаш хонадонида итларни сўйган фуқаро 10 суткага қамалди

Судланувчи итлар фақат ўзининг истеъмоли учун сўйилганлигини маълум қилган.

158views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги Аҳмад Яссавий колхозида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб,  ўнлаб итлар сўйилганлигига оид хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан аниқланиб, воқеа юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилган.
Маълум бўлишича, туманнинг А.Яссавий маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро, В.Х. ўзининг яшаш хонадонида 25 дона, итларни санитария қоидаларига зид равишда сақлаганлиги ва уларни сўйиб келаётганлиги аниқланган.
Бугун, 11 март куни ушбу ҳолат юзасидан суд мажлиси ўтказилди. Унга кўра, фуқаро Б.Х.га 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
158views0replies
0

Комментарии