• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 марта 2023

Нукусдаги турар-жой биносида юз берган портлаш вайроналари остидан чиқариб олинган 5 ёшли қизча вафот этди

Январь ойи охирида содир бўлган портлаш натижасида қизнинг отаси онаси, хотини ва икки фарзандидан айрилган эди.

281
0
kruz.uz

Жорий йилнинг январь ойи охирида Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйда газ портлаши оқибатида вайроналар остидан олиб чиқилган 5 ёшли Тирнакова Элвира шу йилнинг 8 март куни касалхонада вафот этди, дея хабар берди Kruz.uz.

Аниқланишича, қизча юрак ва ўткир нафас етишмовчилиги туфайли вафот этди.

Қайд этилишича, портлаш натижасида қизнинг отаси онаси, хотини ва икки фарзандидан айрилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 январь куни соат 16:15 атрофида Нукус шаҳридаги Темир йўл маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг юқори қаватидаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси пайдо бўлган, натижада шундан қурилиш конструкцияси қисман шикастланган.

Портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Уч нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган, улардан бири 5 ёшли Тирнакова Элвира турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

281
0