Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро томонидан Читтак қушини машинасининг ён томон ойналарига сичқонларни тутишга мўлжалланган ёпишқоқ воситани скочлаб, унга ёпишиб қолган қушни қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси мазкур видео юзасидан муносабат билдирди.
Ўрганишлар давомида видеолавҳадаги Gentra Фарғона вилоятининг Фарғона туман "Бўстон" МФЙ ҳудудида яшовчи М.О.га тегишли эканлиги аниқланиб, яшаш манзилига бориб у билан суҳбат ўтказилган.
Суҳбат давомида қушлар машина ойналарини тирнаб ташлаётганлиги сабабли, шундай ёпишқоқ воситани скочлаб, қушни ушлаганлиги, бироқ видеоролик олингандан сўнг қушни қўйиб юборганлигини билдирган. У бундай хатти–ҳаракати учун узр сўради ва қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат яна токрорланмаслигини айтиб ўтди.
Бошқарма ходимлари томонидан фуқоро М.О.га тегишли қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинди ва тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида туман ИИБга юборилди.