Поиск
RUUZ

Общество

Абдулазиз Комиловнинг ўғли сотиб олган собиқ ДХХ биноси маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилган

Маълум қилинишича, хусусийлаштирилган мазкур бино давлат мулки эмас, лекин давлат назоратида.

475views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, АОКАда Маданий мерос агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда собиқ ДХХ биноси сотиб юборилгандан сўнг нега маданий мерос объеклари рўйхатидан чиқариб юборилганлиги тўғрисида ҳам тушунтириш берилди
Маданий меросни асрашга доир ишларни литцензиялаш, рухсатнома бериш, илмий-техник назорат қилиш бошқарма бошлиғи Баҳодир Ҳаққуловнинг таъкидлашича, Собиқ ДХХ биноси маданий мерос объектлар рўйхатидан чиқарилишига инвестициялар дастурига тушган объект ҳисобланиши сабаб бўлган.
Яъни халқаро инвесторларнинг талабномаси ва инвестиция маблағлари ҳисобига маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди. Лекин чиқарилди дегани, бу буткул ўчириб ташланди дегани эмас. Фақатгина давлат муҳофазасида турган объект, лекин давлат мулки эмас, хусусийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ДХХнинг собиқ биносини собиқ Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг ўғли Даниар Камиловга тегишли бўлган "METROPOL GROUP" МЧЖ 210 млрд сўм сотиб олган эди. 
475views0replies
0

Комментарии