Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 23 ёшли келин ўзини ўзи ёқиб юборди

У адирлик ҳудудида борган ва у ерда ўзига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборган.

583views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 23 ёшли келин адирлик ҳудудида ўзига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг"Бирлашган" МФЙ Савоб кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган аёл А.Р. "Навоий" МФЙ ўрамида жойлашган адирлик ҳудудида борган ва у ерда ўзига бензин қуйиб ўзини ёқиб юборган. Шу вақтда аёл атрофда бўлган одамлар томонидан қутқариб қолиниб, шифохонага олиб кетилган.
Тиббий маълумотга кўра, Р.А.нинг бадани алангадан куйиб кетган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 7 март куни шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ўз жонига суиқасд қилган А.Р.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, қарор ижро этишлик учун юборилган.
583views0replies
0

Комментарии