Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада 20 ёшли ўғил хотинининг тарафини олиб, онасини ўлдирди — видео

Маълум бўлишича, қотилнинг аёли марҳум қайнонаси билан тортишиб қолган. Жанжалга ўғил аралашиб, онасини пичоқлаган. Йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

994views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ҳодиса Марғилон шаҳар "Дўстлик" МФЙдаги судланувчининг яшаш уйида содир бўлган. 20 ёшли йигитнинг аёли ва онаси ўртасида келишмовчилик бўлган. Йигит эса оиласини жанжаллардан халос қилиш мақсадида аёлини уйидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Шунда, она ва ўғил ўртасида жанжал содир бўлган. 
Жанжал натижасида ўғил онасининг чап елкасига бир маротаба пичоқ санчиган. Оқибатда, она вафот этган. Аниқланишича, мазкур оила маҳаллада жанжал кўп бўладиган оилалар рўйхатида турган. Судланувчининг бир нафар фарзанди ҳам бўлган.
"Оилада жанжал бўляпти, деган хабар келди. Ёрдамчилар билан бирга уларнинг уйига кириб боришимизга шу ҳол содир бўлди", - дейди маҳалла раиси.
Жиноят иши Марғилон судида кўрилди. Суд ҳукми билан қотилга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи бундан норози бўлиб, суддан унинг фарзанди ва икки нафар укаси борлигини, отаси эса касаллигини айтиб, енгиллик беришини сўраган. Аммо, шикоят қаноатлантирилмай, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
994views0replies
0

Комментарии