• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 7 марта 2023

Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи йиғилиши бошланди

Бугун эрталаб Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви ўз ишини бошлади.

187
0
Дунё АА

Бугун, 7 март куни эрталаб Тошкентда Афғонистоннинг қўшни давлатлари махсус вакилларининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Дунё АА хабар берди.

Учрашувни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев очди. 

Қайд этилишича, учрашувда Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари Афғонистондаги мавжуд вазиятни, жумладан, гуманитар жиҳатларни муҳокама қиладилар ҳамда мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларини кўриб чиқадилар.

Учрашувда иштирокчилар Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг иккинчи учрашуви ўтказиладиган жой ва вақтни белгилайди, шунингдек, Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 4-учрашувини ўтказиш муддатлари юзасидан фикр алмашади.

187
0