Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 29 ёшли аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди — видео

Қўлга олинган шахс 29 ёшли жувондан $5 минг олаётган вақтда ушланган.

256views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд халқаро аэропортида аёлни чет элга фоҳишалик қилиш учун юбораётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 29 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Иштихон туманида яшовчи 35-40 ёшлардаги аёл ўзининг жиноий шериги билан моддий манфаат эвазига фоҳишалик билан шуғулланиши учун БААнинг Дубай шаҳрига юбораётганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 
Мазкур аризага асосан тезкор тадбир ўтказиган. Унда ушбу аёл 29 ёшли жувондан 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида аэропорт чегара ҳудудида ички ишлар ходимлари томонидан ушланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
256views0replies
0

Комментарии