• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 6 марта 2023

Уч кун аввалги Тоқаев ва Мирзиёев ўртасидаги норасмий учрашув нима учун Чимкентда бўлиб ўтди?

Қозоғистон ТИВ расмийси нима учун учрашув Чимкентда ташкиллаштирилганига тушунтириш берди.

560
0
president.uz

3 март куни Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тоқаев Чимкент шаҳрида норасмий учрашув ўтказди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Айбек Смадияров нима учун учрашув Чимкентда ташкиллаштирилганига тушунтириш берди. Бу ҳақда inform.kz хабар берди. 

Айбек Смадияров Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.

“Давлат раҳбарлари Чимкентда учрашишга қарор қилди, чунки у бир миллион аҳолига эга йирик шаҳар ва Ўзбекистон билан чегарада жойлашган. Биз бу йўналишдаги савдо-сотиқни, транзит салоҳиятини, маданий алоқаларни фаол ривожлантирмоқдамиз. Шунинг учун Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида эмас, балки Чимкентда бўлиши мантиқан тўғри”, - деди у.

Унинг таъкидлашича, ушбу учрашувга оид барча маълумотлар президент матбуот хизмати томонидан тарқатилган.

“Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари исталган вақтда учрашиб, айрим масалаларни қўшничилик, қардошлик руҳида муҳокама қилиши мумкинлигидан жуда хурсандман”, - дея қўшимча қилди Айбек Смадияров.

560
0