• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 6 марта 2023

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди

Икки давлат раҳбарлари телефонда гаплашишди.

335
0
president.uz

Бугун, 6 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлаш, икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий шериклик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.0

335
0