Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда синфхонадаги синиқ доска янгисига алмаштирилди

Аввалроқ, мактаб синфхонасида ўқувчилар яроқсиз ҳолга келган доскадан фойдаланишаётгани ҳақида сурат тарқалганди.

118views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг хабар қилишича, мазкур сурат Булунғур тумани "Чўянтепа" МФЙ Мўғил қишлоғидаги 13-мактабда олинган. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борган.
Дарз кетган доска сурати мактабнинг физика фани ўқитувчиси томонидан 3-март куни муаммони бартараф этиш мақсадида мактаб ўқитувчилари гуруҳига юборилган.
Айни дамда мактабдаги яроқсиз доска янгисига алмаштирилган ва синфда ҳам кичик таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
118views0replies
0

Комментарии