• 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 1 марта 2023

Эртага Ўзбекистоннинг 8 вилоятида шамол бироз кучайиб, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин

Тошкент ва воҳа вилоятларида шамол бироз кучайиб, чанг тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

687
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 2 март куни Тошкент, Сирдарё ва Самарқанд, шунингдек, воҳа вилоятларида шамол бироз кучайиб, чанг тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +17...+22 даража бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража, кундузи +19...+24 даража бўлади.

687
0