Поиск
RUUZ

Общество

Ҳаракатнинг максимал тезлиги фақат айрим аҳоли пунктларида пасайтирилади

Янги чеклов Тошкент, Нукус, шунингдек, вилоят ва туман марказларига тааллуқлидир. Илгари бутун мамлакат бўйлаб тезликни 70 дан 60 км/соатгача камайтириш таклиф қилинган эди.

247views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб Тошкент, Нукус, шунингдек, вилоят ва туман марказларида максимал тезлик 70 км/соатдан 60 км/соатгача пасайтирилади. Бу 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини «Инсон ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган.
Ушбу қарор «автомобиллар учун эмас, балки пиёдалар учун шаҳар» ғояси асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида қабул қилинган.
Президентнинг мазкур қарори лойиҳасида 1 июндан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида максимал тезликни 70 дан 60 км/соатгача камайтириш таклиф қилинган. Ҳужжатда айтилишича, тезликни 10 км/соатга пасайтириш ўлим сонини камида 15 фоизга камайтиради.
Эслатиб ўтамиз, январь ойидан бошлаб пойтахт ва бошқа вилоятларнинг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракатининг рухсат этилган тезлиги 70 дан 60 км/соатгача пасайтирилди.
Аввалроқ Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари максимал тезликнинг пасайиши йўл ҳаракати ҳолатига (транспортнинг ўртача тезлиги) ва йўллардаги ўлим ҳолатларига қай даражада таъсир қилишини таҳлил қилган эди. Уларнинг тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда максимал тезликни 60 км/соатга тушириш йилига 600 дан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
247views0replies
0

Комментарии