Поиск
RUUZ

Общество

Озарбайжон компанияси Ўзбекистондаги олтин конларини ўзлаштиришда иштирок этади

“AzerGold” YoAJ қимматбаҳо металлар конларини қидириш ва ўзлаштириш, шунингдек, мутахассисларни жалб қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

170views0replies
0

ngmk.uz

“AzerGold” YoAJ ўзининг тажрибали мутахассисларини Ўзбекистондаги қимматбаҳо металлар конлари бўйича мавжуд геологик маълумотларни ўрганиш, олтин конларини қидириш ва ўзлаштириш билан боғлиқ тадбирларга жалб этади. Бу “AzerGold” YoA ва Ўзбекистон Кончилик ва геология вазирлиги ўртасида имзоланган меморандумда ўз аксини топган. 
Меморандумга кўра, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро техник ёрдам кўрсатиш ва аниқ таклифлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Ҳужжатни “AzerGold” YoAJ бошқаруви раиси Зокир Иброҳимов ва Ўзбекистон кончилик ва геология вазири ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев имзолади.
Икки давлат ўртасидаги тоғ-кон-геология соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини баҳолаш мақсадида аввалроқ делегацияларнинг ўзаро ташрифлари амалга оширилиб, институционал масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилганди.
Қайд этилишича, муҳокамалар чоғида рангли ва қора рудаларни қидириш ва қазиб олиш, инновациялар ва замонавий технологиялар соҳасида тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди, дастлабки йўналишлар бўйича келишувга эришилган.
170views0replies
0

Комментарии