• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 февраля 2023

Тошкентдаги номсиз бўлган 281та кўчага янги ном қўйилди

Қарорга кўра, пойтахтга қўшиб олинган ҳудудлар номи ҳам ўзгартирилган

419
0
UzNews.uz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Тошкентда 500дан ортиқ кўчалар ва жой номлари ўзгарди. Бу бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

Қарор билан номсиз бўлган 281та кўчага янги ном қўйилди;

— 20 та такрорланган кўча номлари қайта номланди;

— 1 та қонунчиликка зид ном (Локомотив линияси номли кўча Меҳридил деб ўзгартирилган) қайта номланди;

— Географик жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгарган (Тошкент шаҳрига қўшиб олинган) 228та ҳудудлар қайта номланди;

— Географик жойлашувига аниқлик киритилаётган 21та (Бектемирда 14та, Сергелида 2та, Яшнободда 5та) ҳудуд ўз номини сақлаб қолди.

419
0