Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда $100 минг қарзи сабаб сохта пул ишлаб чиқарган шахс ушланди

У рангли «принтер» орқали 100 минг ҳамда 200 минг сўмлик жами 19 млн сўм сохта пулларни чиқарган.

307views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Хўжаобод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан фуқаронинг аризаси бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида 1991 йилда туғилган шахс жорий йилнинг 23 январь кунидан 10 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида рангли «принтер» орқали 100 минг ҳамда 200 минг сўмлик купюрадаги жами 19 миллион 100 минг сўм сохта ўзбек пулларини нусха кўчириш йўли билан тайёрлаганлиги аниқланиб ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
«100 минг доллардан ошиқ қарзга кириб кетганлигим сабабли бу пулларни ксерокопия қилиб чиқарганман. Барча ишни ўзим қилганман, буни тан оламан. Қилган ишимдан пушаймонман», — деди жиноятда гумонланувчи.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
307views0replies
0

Комментарии