Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида эркакни поезд уриб юбориши натижасида унинг оёғи узилиб кетди — видео

Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 нафар фуқарони поезд уриб юборди.

498views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти ва пойтахтда 2 нафар фуқаро ўз ҳаётини хавфга қўйиб, темирйўл ҳудудида ҳаракатланади. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар берди. 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкент вилояти Тошкент туманида 83 ёшли эркак фуқаро уйига бориш учун тўхтаб турган юк поездининг тагидан ўтган. Ўша вақтда поезд ҳаракатланиши натижасида унинг ўнг оёғи ғилдирак остида қолиб, узилиб тушган.
Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши у соғлигини тикламоқда.
16 февраль куни эса Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги темирйўл ҳудудини кесиб ўтаётган 66 ёшли фуқарони поезд уриб юборган. Оқибатда эркак бош қисмидан жиддий тан жароҳати олган.
Ўрганишлар давомида ҳар икки фуқаро ҳам мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиши аниқланган.
498views0replies
0

Комментарии