Поиск
RUUZ

Общество

Республика Тез тиббий ёрдам марказига яна 117 дона Volkswagen Caddy автомобили етказилди

Яна 640 та тез тиббий ёрдам автомашинаси харид қилиниши режалаштирилмоқда.

211views0replies
0

ССВ

Ўзбекистонда фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган тез тиббий ёрдам автомашиналарини янгилаш лозимлиги белгиланган. Шу сабабли ССВ “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда.
Jizzakh Auto томонидан Volkswagen Caddy автомобилларнинг 117 дона навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Унга кўра, биринчи босқичда 230 дона B тоифадаги Ford реанимобиллари тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фойдаланиш учун етказиб берилди. Натижада 2022 йилга келиб бундай замонавий автоуловлар сони 541 тага етди. Уларни жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга қулайлик яратишга алоҳида эътибор берилган.
Иккинчи босқичда 1000 дона А тоифали тез тиббий ёрдам машинаси харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, шу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги эскирган Damas автомобилларини янгилаш кўзда тутилмоқда.
Ҳозиргача 340 та “Volkswagen Caddy” жойларга етказиб берилди. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, харид қилиниши режалаштирилган яна 640 та тез тиббий ёрдам машинаси ҳам Hunday, Ford, Volkswagen, Iveco каби жаҳон брендларига тегишли бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Республика тез тиббий ёрдам марказига 110 дона Volkswagen Caddy автомашиналари топширилгани ҳақида хабар берган эдик.
211views0replies
0

Комментарии