Поиск
RUUZ

Назначения

Дори воситаларини экспертиза ва стандартлаштириш марказига янги директор тайинланди

Мирзоҳиджон Қодиров "Док-1 Макс" иши юзасидан айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинган Сардор Қориевнинг ўрнини эгаллади.

236views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қодиров Мирзохиджон Мухтарович вазирлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” давлат унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Мирзохиджон Қодиров шу кунгача дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Фармакопея қўмитасида етакчи мутахассис, қўмита раиси ўринбосари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК директори каби масъул лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” давлат унитар корхонаси директори Сардор Қориев қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик.
236views0replies
0

Комментарии