Поиск
RUUZ

Политика

Мисрда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиёевни самимий қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этди.

219views0replies
0

president.uz

Бугун, 21 февраль куни Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида расмий ташриф билан Миср давлатида бўлиб турган президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиёевни самимий қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат миллий мадҳиялари янгради.
Сўнг давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди.
219views0replies
0

Комментарии