Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда икки кун кетма-кет қор кўчкиси содир бўлди

Қор кўчкиси натижасида Шаҳрисабз туманидаги йўлнинг бир қисмини қор массаси ёпиб қўйган.

38views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Кўл қишлоғига элтувчи автомобиль йўлида жорий йил 16 февраль кунлари соат тахминан 11:00 ларда тахминан 1200 м3 ҳажмда қор кўчкиси содир бўлган. 
Воқеа жойига зудлик билан туман Ҳокимлиги ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари чиқиб, ушбу қор массаларини зарур техникалар ёрдамида тўлиқ бартараф этилган ва автомобиллар қатнови йўлга қўйилган.
Ушбу манзилда бугун, 17 февраль куни соат тахминан 10:30 лар яна бир бор қор кўчиши кузатилган. Натижада, йўлнинг тахминан 15 метр қисмини қор массаси ёпиб қўйган. Ҳозирда ушбу кўчки оқибатлари механизация кучлари ёрдамида бартараф этилмоқда.
Ушбу иккита ҳолат оқибатида ҳеч бир бино иншоотларга зарар етмаган, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
38views0replies
0

Комментарии