Поиск
RUUZ

Общество

Андижондаги дарё дамбасида емирилиш содир бўлди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолатни бартараф этиш ишлари бажарилди.

59views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани "Оқтепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ФВБ, вилоят Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган. 
Ҳозирда вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ушбу ҳолатни тўла назоратга олган ҳолда бугунги кунда 450 м³ тош ва 5000 м³ шағал ишлари бажарилди.
"4 дона экскаватор, 6 дона самосвал, 4 дона бошқа турдаги оғир техникалар жалб қилиниб, хавфдан сақлаш ишлари олиб борилмоқда. Юз берган ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ", - дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
59views0replies
0

Комментарии