• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 февраля 2023

Наманганда банк ходими фуқароларнинг банк картасидан қарийб 450 млн сўмни ўғирлади

У компьютер орқали мижозларининг пластик картаси кабинетига кириб, 22 нафар фуқаронинг пулларини ўғирлаган.

258
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати, киберхавфсизлик бўлими ҳамда Чуст тумани ИИО ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида, мижозлар ишончини суиистеъмол қилиб келаётган банк ходимининг кирдикорлари фош этилди.

2002 йилнинг 9 ноябрь куни Наманган вилояти Чуст тумани Кўктош маҳалласида яшовчи аёл туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, банк пластик картасидан 9 млн 785 минг сўм миқдордаги пулларни номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олинганлигини билдирган ва пулларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Наманган вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати, киберхавфсизлик бўлиши ва Чуст тумани ИИО тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар суриштирув ишлари давомида олинган маълумотларга кўра ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманидаги банк филиалининг бош менежери лавозимида ишловчи шахс содир этганлиги аниқланди.

«Филиалдаги ишчи компьютер орқали компьютер тизимига рухсатсиз кириб, мазкур банкнинг Чуст филиалидаги ходимидан мижозларнинг махсус пуллари сақланадиган паролларини билиб олган. Шундан сўнг, Чуст филиали мижозларининг пластик картаси кабинетига кириб, 22 нафар фуқароларнинг банк пластик карталарида бўлган жами 440 млн сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаб, ечиб олиб ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди. Ҳолат бўйича гумонланувчидан ўз айбига иқрорлик аризаси ҳамда тегишли кўрсатмалар, далилий ашё сифатида Redmi русумли уяли алоқаси ва банк транзакциялари олинди», — деди ИИБ тезкор қидирув хизмати ходими.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми «а», «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

258
0